Машҳур сиёсатчилар, санъаткорлар, спортчилар ва ёзувчилар ёшликларида барчамиз каби оддий одамлар бўлган. Кимдир қоровул бўлишни, кимдир яна бошқа бир соҳага ўзини бағишлашни истаган. Тақдир уларга қандай совғалар тайёрлаб қўйганини эса у пайтда кўплари тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.

Қуйида машҳурларнинг ёшлиги ва болалиги акс этган суратлар жамланмасини кўздан кечиришингиз мумкин.

1. 7 ёшли Жорж Клуни: катта бўлганида уни отасидан фарқлаб бўлмай қолади.

2. 18 ёшли Теодор Рузвельт. У пайтлар бўлажак президенти астмадан азият чекарди. Касалликка қарши курашиш учун у бокс ва эшкак эшиш билан шуғулланарди.

3. 4 ёшли Барак Обама уч ғилдиракли велосипедда.

4. 17 ёшли Фидель Кастро баскетбол ўйнамоқда. У мактабда яхши ўқий олмаган бўлса ҳам, ажойиб спортчи сифатида танилган эди.

5. 12 ёшли Муҳаммад Али, у пайти ҳали Кассиус Клей.

6. 15 ёшли Юрий Гагарин.

7. Жон Уэйн 19 ёшда.

8. 13 ёшли Шерилин Саркисян онасининг машинасини “қарзга олиб тургани” ҳибсга олинган эди. Кейинчалик у хонанда Шер сифатида донг таратади.

9. 10 ёшли Фрэнк Синатра. Афтидан, у келажакда буюк бастакор бўлишини билган.