Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:13 / 01.12.2015
4152
1 дақиқада ўқилади
Туркия парламенти Довудўғлуга ишонч билдирди
Туркия парламенти депутатлари бош вазир Ахмет Довудўғлу ҳукуматига ишонч билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Довудўғлу ҳукуматини қўллаб-қувватлашга 315 депутат овоз берган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған янги вазирлар маҳкамаси таркибини тасдиқлаган эди. 1 ноябрда ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Довудўғлу етакчилигидаги Туркия адолат ва тараққиёт партияси парламентда кўпчилик ўринни олган.