Бир кун келиб, ёлғиз қолганингизни тушиниб етасиз. Сиз доим ёлғиз бўлгансиз, фақат бу фикрнинг келиши бироз кечиккан эди холос. Ота-оналар ўтиб кетади, севимли инсонлар хиёнат қилади, болалар катта бўлади. Вақти келиб ўзингиз улардан қалбан узоқлашишни бошлайсиз. Чунки улар учун бегонага айлана борасиз. Айнан нима содир бўлиши аҳамиятли эмас, аммо унутманг, ёлғизлик сиз билан ёнма-ён юради. У истаган пайтда ташриф буюради. Ёшнинг ўтиб бориши — ҳеч қандай драматизмсиз ёлғиз қолишдир. Бунга тайёргарлик кўришда қуйидагилар ас қотади.
Қариндошлардан ташқари барчани ўзгартирса бўлади. Ҳеч ким ва ҳеч нарса ягона нусхада бўлмайди. Гарчи умумий қизиқишларингиз ҳали шаклланмаган бўлсада, ҳаётингизга янги инсонларнинг кириб келишига имкон беринг. Бир кун келиб ёлғиз қолганингизда, бу сизга ёрдам беради.
Барчасини янгисидан бошланг: таом, кийим-кечак, йўналишлар, гаджетлар, фаоллик, фильмлар, китоблар, теориялар, хуллас, барча-барчасини. Мия таркибининг аксарияти дангасаликдан ташкил топган. У қанча имкон бўлса, шунча бир жойда қотиб қолишни яхши кўради ва қолган нарсаларни эсдан чиқаради. Шу боис уни бир жойда тўхтаб, ушланиб қолишига йўл қўйманг. Агар бир нимадан сиқилсангиз, қўрқсангиз ёки истамасангиз доим бирор-бир нарсани янгисидан бошлашга ҳаракат қилинг.
Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш — энг зўр жазо ва энг яхши доридир. Ҳеч ким билан ҳеч қачон тортишманг, яхшиси ўзингизга қараб юринг.
Шошилишга ҳожат йўқ. Тез содир бўладиган нарсаларнинг умри қисқа бўлади. Агар ниманидир чин юракдан қилишни истасангиз, албатта, қиласиз. Таваккал истаклар ва тартибсиз ҳаракатларга имкон берманг. Нимадир қилинг, чунки орзуларингиз сизни узоқ вақт кузатиб юради.
Ниманидир бажаришни истаяпсиз ва шу ишингизни тўғри, деб ҳисоблайсиз, уни бажаринг. Истак бор жойда ҳаёт бўлади. Хоҳишларингизни ичингизда яшашига имкон беринг ва уларни кузатиб боринг. Йўқолиб кетмадими — уни амалга оширинг.
Кўнглингизда қандайдир истак борми? Унда таслим бўлманг. Омад — бу тажриба. Ҳар қандай омадсизлик — тажрибанинг етишмаслиги ва фақат тажриба билан қопланувчи ҳолатдир. Жасурлик ва таваккалчилик — бу тажриба. Мутлақ қайсарлик билан кўринувчи ҳолат ҳам тажриба. Дадиллик, сабрлилик, кечира билишлик, барқарорлик ва эркинлик — буларнинг бари тажриба. Асосийси — ниманидир хоҳлаб турганингизда таслим бўлмаслик.






