Мазкур мақолада қулайлик, шоҳона ҳаёт ва ёддан кўтарилмайдиган таассуротлар учун пул аямайдиганлар учун энг қиммат дам олиш жойларининг рейтинги ҳақда гап кетади. Чиройли дам олиш таъқиқланмаган!
Ҳиндистоннинг буюк саройларига саёҳат

Машҳур тур агентлик Ampersand Travel Ҳиндистоннинг уч афсонавий саройи бўйлаб эсдан чиқмайдиган саёҳат таклиф қилади: Удайпур шаҳридаги Кўлдаги сарой, Жодхпурдаги Умайд-Бхаван ва Жайпурдаги Рамбах саройлари. Саёҳат ҳар бир саройда учта тунни ўтказиш ва уларда кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни ўз ичига олади. “Қалъа қироли” (The King of the Castle) номли саёҳат пакети истовчиларга 1 670 200 долларга қирол ётоқхонасида тунаш имконини тақдим этади.
Aman Resorts нинг барча меҳмонхоналарида дам олиш

Aman гуруҳи дунёдаги энг ноёб меҳмонхоналарга эгалик қилади (улардан бири суратда Aman Tokyo). Ҳар бирида навбатма-навбат ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Бунинг учун эса “Aman да бир йил” пакетини сотиб олсангиз бас. Жами бўлиб 31 та меҳмонхона мавжуд, пакет уларнинг ҳар бирида 12 та тунни ўтказиш имконини беради. Бироқ мижозлар графикни ўзларига мослаштириб олишлари мумкин. Шунинг учун Бутандаги ибодатхоналарни томоша қилиб ўтказиш истагида бўлсангиз, бир киши учун 286 000 долларни ташкил қиладиган “Aman да бир йил” пакетини сотиб олишнинг ўзи кифоя.
Супер юлдуз каби чанғида учинг

Кўплаб тоғ чанғиси дам олиш масканлари нархи миллион бўлган ҳашаматли жойда дам олишни таклиф этади. Шунинг учун бундай Альп уйини бир ҳафтага ижарага олиш қиммат туриши ажабланарли ҳол эмас. Гштаадда жойлашган Лотти маскани ўзининг кинотеатри ва саунасига эга. Бу ерда шахсий ҳайдовчи ва ошпаз хизматингизда бўлади. Оберлахдаги (суратдаги) Австрия N масканида буларнинг бари мавжуд, бироқ қиммат. Лоттидаги ҳордиқ учун ҳафтасига 55 000 доллар тўлайсиз, N масканида эса бу ҳафтасига 232 900 долларга тушади.
Ковбойлар шаҳрини ижарага олинг













