Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга “Олтин тўп”ни кимга бериш лозимлиги тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен Неймарга овоз бердим. Неймарнинг вақти келди. Аслида Неймар, Криштиану Роналду, Лионель Месси – буларнинг даражаси бир хил.
Ўтган йили Роналду фантастик тарзда ўйнади. Бу мавсумда ўтган мавсумдагига қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатди.
Месси яхши ўйнади, аммо жароҳат олди. Неймар эса учяпти. У “Барселона” етакчилигини ўз зиммасига олди. Ўйлайманки, ҳозир айнан унинг вақти”, – деди Дунга.






