Испаниялик рассом Давид Ката ўз танасига таржимаи ҳолини битади — ҳаётида муҳим ўрин тутган инсонлар: қариндошлари, яқинлари, устозлари, хуллас, унга таъсир ўтказган кишилар суратларини чизади.
Улкан (100 000 квадрат метрдан ошиқ) ленд-арт-объект бўлган “Саҳро нафаси” Саҳрои Кабирда жойлашган. “D.A.ST.Arteam” жамоаси 8000 куб метр қумдан конуслар барпо этишган, уларнинг марказида эса диаметри 30 метрли сув ҳавзаси бор. “Саҳро нафаси”, айниқса, юқоридан қараганда чиройли кўринади.

Француз фотографи Закари Годрийо-Руа архитектурани юпқа бўлакларга бўлади. Бинолардан икки ўлчамли юза қолади.

Вест-Индия ороллари соҳилида ҳайкалтарош Жейсон де Клейрс Тейлор “MUSA” (Museo Subacuatico de Arte) деб номланувчи сувости бадиий музейини очди. Сув остида унинг ижодига мансуб 500 дан ортиқ ҳайкал жойлашган.

Калифорниядаги “Coachella” фестивали иштирокчиларини баландлиги 11 метрли фазогир кутиб олди. “Poetic Kinetic Inc.” компанияси маҳсули бўлган бу фазогир ҳаракатлана олади.

Француз ҳайкалтароши Поло Гранжон 2008 йилдан буён папье-машедан тайёрланган 1600 та панда тасвирини олиб юради ва турли ёдгорликлар олдида уларни суратга олади. У 20 дан ортиқ мамлакатга саёҳат қилган. 1600 рақами бежиз эмас, дунёда ҳозирда шунча дона панда қолган.

“Redball Project” — нью-йорклик рассом Курте Першкенинг “Қизил шар” деб номланган лойиҳаси 2001 йилдан бери дунё бўйлаб саёҳатда. Диаметри беш метр бўлган пуфлама тўп Абу-Даби ва Барселонада, Тайбэй ва Торонтода, Сидней ва Парижда бўлган.















