Энг арзон – “Bajaj Qute”. Ҳиндистоннинг “Bajaj Auto” фирмаси маҳсулоти Ҳиндистоннинг яна бир автомобили “Tata Nano”дан энг арзон автомобиль унвонини тортиб олди. Ички бозорда янги машина деярли икки минг долларга тушади («Нано» – камида уч минг долларга).

“Bajaj” янги маҳсулотини дунёнинг 16 мамлакатига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Энг қиммат – “Ferrari 290 MM”. 

2015 йилнинг энг қиммат машинаси 1956 йилда “Формула-1”нинг беш карра чемпиони Хуан-Мануэл Фанхио учун ишлаб чиқарилган “Ferrari 290 MM” пойга автомобили бўлди. У “RM Auctions” аукционида 28,05 миллион долларга сотилди. 

“290 MM” моделида атиги тўрт дона машина чиқарилган бўлиб, у дунёдаги энг қиммат машиналар орасида иккинчи ўринни эгаллади: биринчи ўринда 1962 йилда ишлаб чиқарилган “Ferrari 250 GTO Berlinetta” туради. У 2014 йил августида “Bonhams” аукционида 38,115 миллион долларга сотилган.

Энг дрифтер хот-хэтч – “Ford Focus RS”. 

Янги “Focus RS” тўлиқ тортувчи ва энг тезюрар “RS” моделидир. Дрифт-режим барча ғилдиракларга тортиш кучини тенг тақсимлаб беради. 

“Focus RS”ни 350 от кучига эга турбо мотори ҳаракатга келтиради (4,7 сонияда тезлигини соатига 100 километрга етказа олади). 

Энг "қайноқ" хэтчбек – “Mercedes-AMG A45”. 

2015 йилда А-классидаги “AMG-версия” дунёдаги энг кучли хот-хэтч номини қайтариб олди – икки литрли турбомотор янгиланишдан сўнг 381 от кучига эга бўлди. Машина 4,2 сония ичида соатига 100 километр тезликка чиқади.