Бугун, 8 январь куни Тошкент шаҳрида 14:07да кучсиз ер ости силкиниши қайд этилди. “Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, Тошкентда кузатилган зилзиланинг кучи 2 баллга етмаган.
Маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 540 километр масофада бўлган. Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, 32 километр чуқурликда содир бўлган зилзила магнитудаси 5 баллга тенг бўлган.






