Шундай мамлакатлар борки, маст ҳолда машина бошқарса ҳаётидан ажралиши мумкин, яна бирида бўлса, жарималар миқдори даромадга қараб белгиланади. Келинг, биргаликда дунёнинг турли мамлакатларида йўл ҳаракат қоидалари бузилганлиги учун белгиланган жарималар қанчалик бир-биридан фарқ қилишини ва қаерда қизил чироқда ўтиб кетиш энг арзонга тушишини кўриб чиқамиз. 

                                           Финляндия жарималари 

Агар Финляндияда тезлик 60 км/с. дан оширилса энг кам жарима 115 еврони ташкил этади. Бу ҳолатда жарима қонун бузувчи даромадига қараб белгиланади.

Тетик бўлмасдан машина бошқаргани (0,5 промилдан кўпроқ аммо 1,2 промилдан камроқ) учун ҳайдовчи тахминан 90 евро тўлашга мажбур ва уч ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади, 1,2 промиллдан кўп бўлган ҳолларда бўлса, жарима миқдори 360 еврогача ошиб, панжара ортига тушиш хавфи ҳам йўқ эмас.

Агарда ортиқча 30-80 евронгиз (шаҳар ва машина жойлаштириш ўрнига қараб) бўлса, унда машинани жойлаштириш қоидаларига риоя қилмасангиз ҳам бўлаверади.  

Камарни тақмаганлик учун – 35 евро

Қизил чироқда ўтиб кетдингизми камида 64 евро жарима тўлайсиз.  

Қоидага кўра, Финляндия йўл ҳаракат қоидаларини бузганлик жарималари ҳайдовчининг даромадига боғлиқ. Бир кун Нокиа фирмаси бош-менежеридан тезликни оширганлиги учун 116 000 евроли жарима ёзилган, бироқ у даромадининг у даражада катта эмаслигини исботлаб, жаримани 6 минг еврога туширишга муваффақ бўлган. 


Юсси Салоноя номли миллионер Хельсинки кўчаларида тезликни оширгани учун, “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган. Полиция 170 000 еврога жарима ёзиб берган, Юссининг округ судига мурожаати суммани 100 000 еврога тушишига сабаб бўлган.