Бокапахарида минглаб инсонлар кўмир шахтасининг бевосита ёниб турган марказида яшайди. Улар давлат шахтасидан ўғринча кўмир йиғиш оқибатида кунига 2 доллар топади. Ҳукумат улар учун янги уйлар қурилишига миллионлаб пул сарфлади, бироқ улар ҳали ҳам шу жойда қолишмоқда. 

1. Шахтёрлар узоқ давом этган иш кунидан кейин уйларига қайтишмоқда.   

2. Ер тагида кўмир олови мавжуд. Ялангоёқ юрганда унинг қайноқлиги янада яққолроқ сезилади. Лекин, ёриқлардан эса заҳарли газлар ҳам чиқади.

3. Болалар шахтада кўмир қазиб чиқаришмоқда. Марказий ҳукумат Бокапахарида яшовчилар учун 2400 та янги уй қуришга 5 млн доллар ажратган. Бироқ аҳоли 8 мил узоқликдаги мажмуада яшашса, шахтада ишлай олмай, кун кечиришга пул топа олмай қоламиз, деб ҳисоблашмоқда. 

4. Аҳоли ҳаммасидан ҳам 11 футли хона, ванна, ошхонадан ташкил топган янги уйларнинг 6-10 нафардан аъзоси бор оилалар учун кичиклик қилиши учун кўчишга рози бўлмаяпти. 

5. Ҳукумат иқтисодий ўсиш, юз миллионлаб фуқароларнинг ёмон ҳаётий шароитини яхшилашга миллиардлаб доллар сарфламоқда. Бироқ аҳолининг баъзи қатламлари бу каби қулайлик ва шарт-шароитлардан фойдаланмаяпти.

6. Одамлар қишлоқларига кўмирли саватлари билан қайтишади. “Bharat Coking Coal” вакиллари таъкидлашича, кўмир териш ҳаёт учун хавфлидир. 

7. Бокапахаридаги кўмир терувчиларнинг айтишича, кўчиришнинг асосий сабаби ҳукумат уларни бундан ҳам камбағал шахтага ўтказишни хоҳлаяпти.