Жамият | 14:14 / 10.01.2016
35395
1 дақиқада ўқилади

Тошкент кўчаларида Бэтмен пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида ўзига хос либосда, шохли шлемда ва замонавий мотоциклда кезиб юрган байкер интернет фойдаланувчиларининг диққатини ўзига тортди. Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида унинг иштирокида кўплаб суратлар ва ҳатто видеороликлар пайдо бўла бошлади.
Ушбу номаълум “Бэтмен” ўз мотоциклида шаҳарнинг турли бурчакларида пайдо бўлган, ва кўпгина фойдаланувчилар уни суратга олишга улгурган. Катта кўчалардан ташқари, уни маҳаллалар ичида ва ёқилғи қуйиш шохобчасида объективга тутиб олишган.
Диққатга сазовор қиёфа ярата олган бу шахс кимлиги ҳозирча ошкор этилмаяпти.