Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдоддаги савдо марказида гаровга олинганлар озод этилди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги савдо марказига номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумдан кейин гаровга олинганларни озод этиш бўйича амалиёт якунланган.
Франс Пресс агентлигининг Бағдод шаҳри полициясига асосланиб хабар беришича, савдо маркази биноси ҳудудидан 70 нафарга яқин киши озод қилинган.
"Хавфсизлик хизмати ходимлари бинода назоратни қўлга олган, ҳужум уюштирган шахслар йўқ қилинган, гаровдагилар озод этилган", дейилади хабарда.
Бундан олдинроқ, Бағдод шаҳрининг шиалар яшовчи ҳудудида жойлашган савдо маркази биноси олдида автомобил портлаши ва отишма уюштирилишидан кейин бино қуролли гуруҳ қўлига ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Охирги маълумотларга кўра, бу ҳужум туфайли 12 киши ҳалок бўлган ва 27 киши жароҳатланган.
Жангарилар Бағдоддаги савдо марказини гаровга олди