Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
General Electric бош қароргоҳини Бостонга кўчирадиган бўлди
Американинг General Electric компанияси ўзининг бош қароргоҳини Коннектикут штатидан Бостонга кўчирадиган бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Компания баёнотида келтирилишича, Бостон қулай бизнес-экотизим ҳамда ходимлар учун ҳаёт сифатининг юқорилиги каби омиллар ҳисобга олинган ҳолда танланди.
“General Electric бутун дунёдаги энг рақобатбардош компаниялардан бўлишга интилмоқда. Бугун GE юқори технологияли, глобал, саноатлашган компания бўлиб, 130 млрд долларга баҳоланмоқда”, - деди компания раиси ва бош ижрочи директори Жефф Иммельт.
Маълумотларга кўра, бош қароргоҳ Бостон денгиз порти ҳудудида жойлашади. Кўчиш харажатларини қоплаш учун компания Файерфильд ҳамда Нью-Йоркдаги идораларини сотади.