Ил-76 транспорт самолёти Москванинг Шереметьево аэропортига олд шассисининг устуни туширилмаган ҳолда келиб қўнди. Бу ҳақда РИАМО агентлиги хабар бермоқда.
“Фавқулодда қўниш муваффақият билан амалга оширилди, бортдаги ҳеч ким зарар кўрмади”, - деб маълумот берди аэропорт матбуот хизмати.
Айни пайтда Шереметьево аэропорти одатий режимда ишламоқда.






