Ўзбекистон | 18:37 / 15.01.2016
6290
2 дақиқада ўқилади

ЎзДЖТУ янги биносида илк конференция ўтказилди

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биносида олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги Erasmus+ миллий офиси, Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази ҳамкорлигида конференция ташкил этилди.

“Нофилологик таълим дастурлари ва ўқитувчилари учун инглиз тилини ўқитиш методологиясининг илғор тажрибалари” мавзусидаги мазкур семинар-тренинглар 14 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида очиб берилган эди.

60дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари ва ходимлари иштирокидаги анжумандан кўзланган асосий мақсад маҳаллий мутахассисларнинг хорижлик ҳамкасблари билан соҳа юзасидан фикрлар алмашишига имконият яратиш, янги халқаро лойиҳалар учун таклифлар ишлаб чиқиш, нофилологик йўналишдаги дарсликлар тайёрлаш жараёни билан таништиришдан иборат.

2 кунлик маърузалар Европа Иттифоқининг фан ва таълим экспертлари, Британия Кенгаши, ТЕМПУС дастури. инновацион марказ мутахассислари, Испаниянинг Барселона университети, “Инглиз ва немис филологияси“ кафедраси ўқитувчиси, фан доктори Натали Мартин бошчилигида давом эттирилди.