Ўзбекистон | 14:43 / 18.01.2016
8757
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда бойчечак гуллади

Ўзбекистонда кейинги кунларда ҳукм сурган илиқ об-ҳаво одатда баҳорда ёки баҳор арафасида юз берадиган жараёнларни январь ойига кўчирди.

Ижтимоий тармоқларда табиатда рўй берган барвақт уйғониш тасвирлари пайдо бўлган.

Шундай суратлардан бири 16 январь куни Чирчиқда олинган бўлиб, унда бойчечак гуллаганини кўриш мумкин.

Ўтган ҳафтада Термизда сўнгги 32 йил ичидаги энг иссиқ қиш куни қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқандда 2 январь куни иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилган.

Ўзбекистон ҳудудида 2015 йилнинг декабрь ойидан бери сақланиб турган юқори ҳароратга Осиёнинг жанубий ҳудудларидан илиқ ва нам ҳавонинг кириб келаётгани сабаб эканлиги айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш