Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter фаолиятида глобал носозлик юз берди
Twitter микроблог хизмати бугун 19 январ куни соат тахминан Тошкент вақти билан 13.20 дан бошлаб бутун дунё бўйлаб ишламай қолган.
Kun.Uz нашрининг аниқлик киритишича, ҳозир айни вақтда мазкур ижтимоий тармоққа кириб бўлмаяпти. Тармоққа кириш жараёнида сайт хизмати хатолик борасида хабар бермоқда.
«Нимадир ўхшамаяпти. Хатолик борасида хабар берганингиз учун раҳмат! Тез орада биз муаммони ўрганиб чиқамиз ва тизимнинг ишлаш ҳолатига қайтарамиз», — дейилади хабарда.
Twitter тармоғи мобил иловасида ҳам янги твитларни юклаб бўлмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Twitter бу даражадаги катта носозлик 2015 йилнинг 19 ноябрида кузатилганди.