Жаҳон | 18:21 / 20.01.2016
17888
1 дақиқада ўқилади

Математиклар энг катта туб сонни очишди

Уорренсберг шаҳридаги Миссури марказий университети математиги Кёртис Купер фанга маълум бўлган энг катта туб сонни очди. У  2нинг 74,207,281 даражасидан -1га тенг бўлиб, 22 338 618 рақамдан иборатдир. Бу ҳақда New Scientist журнали хабар бермоқда.

Туб сон - бирдан катта натурал сон бўлиб, иккита натурал бўлувчига эга: 1 ва ўзи. Очиқ сон GIMPS (Great Internet Mersenne Prime Search) лойиҳаси доирасида олинган.