Иқтисодиёт | 12:43 / 22.01.2016
15640
1 дақиқада ўқилади

Россияда рубль курси ўса бошлади

Москва биржасида маҳаллий вақт билан соат 10:00да доллар курси 2,12 рублга пасайиб, 80,511га рублга тушди.

Ўз навбатида евро курси 2,88 рублга пасайиб, 1 евро 87,115 рублдан сотилмоқда.

Бу ҳолат жаҳон бозорида нефть нархлари ўсиши билан боғлиқ ҳолда юз бермоқда.

Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар чоғида нефтнинг дунёдаги нархи ошиб бормоқда.

Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent маркасидаги нефть фьючерслари (февралда етказиб бериладиган) бир баррель учун 31,06 долларгача ошди.

WTI маркасидаги нефтнинг февраль учун фьючерслари Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX)да бир баррель учун 30,85 долларгача қимматлашди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш