Иқтисодиёт | 11:57 / 25.01.2016
4590
1 дақиқада ўқилади

БМТ 2016 йил учун Ўзбекистон ЯИМи ўсишини башорат қилди

Ўзбекистоннинг реал ялпи ички маҳсулоти 2016 йилда 7 фоизга ўсади. Бу ҳақда БМТнинг “Жаҳонда иқтисодий вазият ва 2016 йил истиқболлари” номли янги ҳисоботида айтиб ўтилди.

Ҳужжатда айтилишича, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 6.9 фоизни ташкил қилади. 2015 йилда эса, ташкилотнинг мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, бу кўрсаткич 8 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон ва Туркманистон бу борада МДҲ мамлакатлари ичида етакчи бўлган. Туркманистонда 2016 йил учун прогноз 10,5 фоиз, 2017 йил учун 9,9 фоиз.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция даражаси 2016 йилда 9,9 фоизни, 2017 йилда эса 8 фоизни ташкил этади (2015 йилда 11 фоиз).

Бундан олдинроқ, Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2015 йилда 8 фоизни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда ЯИМ ўсиши 7,9 фоизни ташкил қилишини прогноз қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш