Москва биржасидаги савдо сессиясининг бошида доллар курси 82 рублга етди. Евро курси, ўз навбатида, 89 рублга етди.

Жаҳон бозорларида нефть нархининг тушиши оқибатида Россия валютаси ҳам қадрсизланмоқда. Brent русумли нефтнинг бир баррели нархи Лондоннинг ICE товар биржасида 1.5 фоизга тушиб, 30 доллардан камроқ кўрсаткични қайд қилди.