Жамият | 17:50 / 27.01.2016
1980
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада Зика вирусига чалиниш ҳолати қайд этилди

Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ҳудудида Зика вирусига чалинган илк одам ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Infobae хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу хасталикка чалинган бемор асли колумбиялик, лекин анча вақтдан буён Буэнос-Айресда яшайдиган шахс ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, АҚШда Зика вирусига чалиниш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Зика кучли тана ҳарорати, конъюнктивит (кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши), бош ва бўғинлар оғриғи, яллиғланиш жараёнлари, алоҳида ҳолатларда эса кўнгил беҳузур бўлиши ва қайт қилиш, ошқозонда бузилиш ва оғриқларни келтириб чиқаради. Касалликни асосан Aedes aegypti пашшалари тарқатади. Айни пайтда Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Тинч океани минтақаси давлатларида кенг тарқалмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш