Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон коррупция индексида 153-ўринни эгаллади
Transparency International халқаро аксилкоррупция ташкилоти 2015 йил учун Corruption Perception Index коррупция рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон ушбу индексда ўрнини бироз яхшилаб, 19 балл тўплади (ўтган йилги кўрсаткич – 18 балл), 168 давлат ичида 153-ўринни эгаллади (2014 йилги кўрсаткич – 175 давлат ичида 166-ўрин). 0 баллдан (жуда юқори даражадаги коррупция) 100 баллгача (жуда паст даражадаги коррупция) бўлган шкала бўйича баҳолаш рейтингидан иборат коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторидаги коррупция ҳақида экспертлар берган баҳоларга асосланади.
Икки йилдан буён рейтингда биринчилик Данияга тегишли бўлиб қолмоқда (91 балл). Биринчи ўнликка, шунингдек, Финляндия (90), Швеция (89), Янги Зеландия (88), Нидерландия (87), Норвегия (87), Швейцария (86), Сингапур (85), Канада (83) ва Германия (81) кирди. Охирги ўринни Шимолий Корея ва Сомали бўлишиб олди (8 баллдан). Собиқ Иттифоқнинг бошқа давлатлари қуйидагича натижалар кўрсатди: Эстония — 23-ўрин (70 балл), Литва — 32 (61), Латвия — 40 (55), Грузия — 48 (52), Арманистон — 95 (35), Молдова — 103 (33), Беларусь — 107 (32), Озарбайжон ва Россия — 119 (29), Қозоғистон ва Қирғизистон — 123 (28), Украина — 130 (27), Тожикистон — 136 (26), Туркманистон — 154 (18).