Москва биржасидаги савдолар чоғида долларнинг биржа курси 75 рублдан арзонлашди.

Хусусан, Москва вақти билан 28 январь куни соат 12:56да доллар курси 1,71 рублга арзонлашиб, 75,951 рублни ташкил этиди.

Рубль курси кўтарилиши натижасида евро курси ҳам арзонлашган. Биржада евро курси 1,6 рублга пасайиб, 82,8 рублга тенг бўлди.

Маълумот учун, жаҳон бозорида нефть нархи ошаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан рубль қадри ўсиб бормоқда.