Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14 ойлик гўдак ҳам сноубордда уча олади (видео)
Агарда сиз сноуборд — аввалдан яхши тайёргарлик кўрган профессионал спортчилар машғулоти, деб ўйласангиз хато қилган бўласиз.
АҚШнинг Юта штатидаги яшовчи Слоан 13 ойлигида юришни ўрганди. Орадан бир ой ўтиб, ота-онаси унга сноуборд ҳадя этишди. Слоан отасининг айтишича, энг кичик тахтачани танлаганига қарамасдан, у қизалоғига бир оз узунлик қилмоқда. Шу боис оёқ кийимларини мустаҳкамлаш учун ўрнатилган уячаларни оёқчалари бир-бирига яқинроқ бўлиши учун қайта ўрнатишга тўғри келди.
Албатта, Слоан ҳозирча бурилишларни мустақил тарзда амалга ошира олмайди. Бироқ бошқа хаваскорлардан фарқли ўлароқ, сноубордда мувозанатни сақлаган ҳолда ўзини дадил тутмоқда.