1964 йили машҳур фантаст-ёзувчи Айзек Азимов инсониятни 2014 йилда нималар кутиши ҳақида башорат қилганди. Қуйида унинг 10 та башорати ва уларнинг қай даражада амалга ошгани ҳақида билиб олишингиз мумкин.
1-башорат: “Автоматик овқат” тайёрловчи, сувни кофега айлантириб берувчи ошхона жиҳози яратилади;
Амалга ошдими? Инсоният озиқ-овқат соҳасида яхшигина ривожланиб кетгани бор гап. Аммо ҳали Азимов айтган даражага етгани йўқ. Агарда у айтган башорат амалга ошса, глобал муаммо бўлиб турган очлик масаласи ижобий ҳал этилиши мумкин. Оддий сувни қаҳвага айлантириш эса бугунги кун учун нореал. Балки яна эллик йилдан кейин бу иш авлодларимизни умуман ажаблантирмас…
2-башорат: Ярим тайёр ҳолатдаги егуликлар то уларни пишириш вақти келмагунча совуткичларда туради;
Амалга ошдими? ҲА! Азимовнинг озиқ-овқат соҳасидаги иккинчи башорати тўла-тўкис амалга ошиб бўлди. Бугун ярим тайёр овқатлар шаҳар ҳаётининг муҳим бир қисмига айланиб бўлди. Айниқса, талабалар ҳаётининг.
3-башорат: 2014 йилга келиб ускуналар электр симларисиз ишлайвериши мумкин;
Амалга ошдими? Бугун ҳаётимиздаги аксарият ускуналар заряд билан ишлаш ҳолатига ўтди. Демак, ёзувчининг бу башоратида ҳам жон бор.
4-башорат: “Робо-мияли” машиналар яратиш ишига инсоният жуда катта куч сарфлайди;
Амалга ошдими? Ўзини-ўзи бошқариш даражасидаги технологиялар бир неча йиллардан бери олимларнинг эътиборида. Бу соҳага йирик сармоялар ажратилмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолиши эҳтимоли катта.
5-башорат: Инсонларнинг диққатини Ер юзида ҳаракатланувчи транспортлар эмас, бошқа турдаги, Ер билан минимал алоқадаги транспортлар тортади;
Амалга ошдими? Олим балки қанақадир учар машинаю, “Келажакка қайтиб” фильмидагидек “учар тахтачалар”ни назарда тутгандир. Бир нарсани айтиш мумкин. Бу башорат амалга ошиши учун ҳали вақт керак. Башорат амалга ошган тақдирда ҳам фақат ўта ривожланган давлатлар бундан баҳраманд бўлиши турган гап.
6-башорат: Шаҳар марказларида қисқа масофаларга ҳаракатланувчи тротуарлар пайдо бўлади;








