Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳурларнинг Instagram юлдузларига айланган фарзандлари
“Даракчи” газетаси ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг Instagram тармоғи орқали чиқишлар қилиб, мухлислар орттириб улгурган фарзандларининг митти рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринни Шаҳзоданинг кенжа ўғли Холид эгаллади. Хонанда деярли ҳар куни ўғлининг суратини жойлаштириб, унга таъриф бериб боради. Холид бугун нафақат оиласининг эркатойига, балки Шаҳзода мухлисларининг ҳам ёқимтойига айланган. Холиднинг реклама роликларидаги иштироки унга янада каттароқ шуҳрат олиб келди.

Иккинчи ўринда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг эгизаклари – Ислом ва Имрон эгаллаб турибди. Хонанда бир ёшгача ўғилларининг суратларини мухлисларга кўрсатмади. Аммо ҳозир хонанда ҳар байрам ва дам олиш кунларида вақтини фарзандлари билан қай тарзда ўтказаётганини суратлари билан “сўзлаб” беради.

Учинчи ўрин эса хонанда Нилуфар Усмоновага насиб этди. Хонанданинг уч ўғлининг суратлари ижтимоий тармоқда кўп бўлиб, уларни виртуал оламда кўпчилик танийди. Ҳатто Саидаъзамхон, Иброҳимжон, Сулаймонхонларни исми билан биладиган мухлислар кам эмас. Бу эса хонанда болаларининг суратларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида жойлаштириб боргани натижасидир.