Жаҳон | 17:48 / 11.02.2016
5007
2 дақиқада ўқилади

Обама селфига қарши гапирди

АҚШ президенти Барак Обама селфи тушишни ёқтирмаслигини тан олди. Унинг фикрича, бу инсонларнинг оддий коммуникациялари, жумладан, қўл бериб саломлашишнинг ўрнини эгалламаслиги лозим. Ўз фикрларини давлат раҳбари 10 февраль куни Иллинойс штатидаги Спрингфилддаги “Хуглэнд” санъат марказидаги ўз тарафдорлари билан учрашув чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради BuzzFeed портали.

“Мен биринчи сайловолди пойгасини бошлаганимда смартфонлар бўлганда эди, шунда ҳам президентликка даъво қилган бўлардим, деб ўйламайман, - деди Обама. – Негаки ҳозир одамларда телефонлар бор ва улар бир-бирининг қўлини сиқиб қўйиши шартмас”.

Сўнг у пантомима усули билан селфи тушиш жараёнини кўрсатди-да, хаёлий суҳбатдошига: “Эй, умуман олганда, мен бу ерда, қаршингдаман”, деди.

“Шу боис бугун селфи қилмаймиз, лекин қанча керак бўлса, шунча қўл сиқишамиз”, - хулоса қилди президент, тўпланганларга мурожаат қиларкан.