Жаҳон | 07:14 / 13.02.2016
8124
2 дақиқада ўқилади

Виктория ва Дэвид Бекхэм ярим йил айро яшайдиган бўлди

Машҳур одамлар ўзининг жуфти, фарзандлари ва оиласидан узоқда бўлишга кўникиб қолишган. Бироқ бундай айрилиқлар бир ойдан узоққа чўзилмаса бир гап-у, деярли ярим йилга чўзилса бошқа гап.   

Яқин орада собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ва унинг рафиқаси Виктория ҳам бир-бирларидан узоқда ўз ҳиссиётларини вақт билан синовдан ўтказишларига тўғри келади. Хорижий ОАВлар Виктория ва Дэвид 2016 йилнинг ярмини турли шаҳарларда, қитъаларда бир-бирларидан алоҳида яшашларига тўғри келишини маълум қилмоқдалар. Яқин орада Виктория  ўз бизнеси билан боғлиқ ишлар бўйича узоқ давом этувчи сафарга жўнаши керак: собиқ юлдуз ўзининг мода империясини барқарор кенгайтириб бормоқда ҳамда Европа ва Осиёда бир нечта бутиклар очмоқда. Дэвид эса бу орада тўрт фарзанди – Бруклин, Ромео, Круз ва Харперга ҳам оталик, ҳам оналик қилишига тўғри келади.

Дэвид фарзандлари билан одатдагидек Лондонда эмас, балки Лос-Анжелесда яшашига тўғри келади. У бу ерда уйдаги юмушлари билан бирга ўзига тегишли футбл жамоаси билан ишлашига тўғри келади.