Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ суди Apple‘га 26 февралгача муҳлат берди
Калифорниялик мерганнинг телефони қулфини очиш масалада Apple компанияси судга 26 февраль куни куни охирги жавобини бериши лозим бўлади.
АҚШ ҳукумати "сан-бернардинолик мерган" Саид Ризвон Фаруқнинг телефонини очиб бериш талаби билан судга мурожаат қилган.
"Суд Apple`га беш кун муддат берган эди, энди бу муҳлатга уч кун қўшиб берилди", дея хабар қилади CNBC телеканали.
Apple`нинг аввалги рад жавобини Twitter ва Facebook қўллаб-қувватлаган, кейинроқ Google раҳбари Сундар Пичаи ҳам Тим Кукка қатъияти учун ўз ҳурматини изҳор қилган эди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳридаги имкониятлари чекланганлар маркази ҳудудида бўлиб ўтган отишмада 14 киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган. Отишмада икки жиноятчи - Саид Ризвон Фаруқ ва унинг турмуш ўртоғи Ташфен Малик иштирок этган. ФҚБ эркакнинг телефонини очишга уринмоқда.