Фан-техника | 18:57 / 22.02.2016
4936
2 дақиқада ўқилади

Sony ўзининг янги смартфонларини тақдим этди

Sony компанияси Mobile World Congress 2016 ўзининг Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишловчи янги Xperia X смартфонлар қаторини тақдим этди.

Янги смартфонлар уч моделлардан иборат бўлиб, уларга беш дюймли дисплейлар ўрнатилган.

Xperia X смартфони Snapdragon 650 процессори, уч гигабайт оператив хотира ва 32 гигабайт доимий хотирадан иборат. Дисплей ҳозирги кундаги ўрта класс смартфонларига хос бўлган 1920 га 1080 пикселларидан ташкил топган. Компаниянинг расмий хабарига кўра, смартфон икки кун қувват олмасдан ишлай олади.

Xperia X Performance премиум модели кучлироқ процессор Snapdragon 820, қум ва сувдан ҳимояланган корпус билан фарқланади.
Қурилмаларнинг фотомодуллари бир хил ўрнатилган: асосий камера 23 мегапиксел ва олдинги камера эса 13 мегапиксел. Суратга олиш оптик барқарорлаштириш (стабилизация) ва предиктив фокус олиш тизими (объектларнинг кадрдаги ҳаракатларини олдиндан сеза билиш) орқали амалга оширилади.

Xperia XA, учинчи модели, ҳамёнбоп смартфон бўлиб, 1280 га 720 пиксел дисплей, 13 (асосий) ва 8 (олд) мегапиксел камералар билан жиҳозланган.

Барча моделлар олтин, оқ, пушти ва қора рангларда шу йилнинг ёз ойида сотувга чиқарилади.