Жамият | 10:41 / 25.02.2016
4397
1 дақиқада ўқилади

Актриса Деми Мур телевидениега қайтмоқда

Актриса Деми Мур сўнгги 20 йил ичидаги биринчи катта роли учун телевиденияга қайтмоқда. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди.

Мур «Водийда 10 кун» драматик телешоусида иштирок этади. Бош қаҳрамон аёл – ёзувчилик ичига кўмилган, қаттиқ айрилиқни бошидан ўткизаётган ёлғиз она. Кунларнинг бирида 5 ёшли қизчасини ётоғидан олиб қочишади, Деми Мур қаҳрамони эса фарзандини қайтариш учун барча нарсага тайёр бўлади.

1981–1984 йилларда актриса «Асосий госпиталь» сериалида суратга тушади. Кейин эса катта кино оламига ўтиб кетади. Унинг энг машҳур фильмлари - «Руҳ», «Яхши йигитлар», «Солдат Жейн», «Бемани таклиф».

Бундан аввалги хабарларда актриса ажрашувдан 16 йил ўтиб, собиқ турмуш ўртоғи Брюс Уиллис биргаликда фильмда суратга тушиши маълум бўлган эди.