Жаҳон | 09:03 / 26.02.2016
2912
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда иккита теракт содир этилди

25 февраль куни кечаси Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида террорчи-ҳудкушлар томонидан содир этилган навбатдаги терактлар туфайли камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги тиббиёт вакиллари ва полицияга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Биринчи ҳудкуш ўзини шиалар масжидида портлатиб юборган. Воқеа жойига жабрланганларни қутқариш учун одамлар йиғилишганида, иккинчи жангари иккинчи бомбани ҳаракатга келтирган.

Ал-Шула туманидаги бу портлашлар туфайли 50 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.