Жаҳон | 11:54 / 26.02.2016
3346
1 дақиқада ўқилади

Мумбайда селфи тақиқланди

Селфи туфайли бир неча ўлим ҳолатлари кузатилгач, Мумбай ҳукумати шаҳарнинг 16 ҳудудида суратга олишни тақиқлаб қўйди. Чунки бу ерларда тасвирга олиш ҳаёт учун хавфли, деб ҳисоблайди полиция.

Ушбу қонунга қарамасдан барибир ўзини суратга оладиганларни полиция патрули назорат қилади ва жаримага тортади, деб хабар беради The Guardian.

Ҳиндистон ўзини телефон камерасига суратга оладиганларнинг ўлими ҳолати бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. 2014 йилдан бери селфи сабаб содир бўлган 49 ўлимдан 19 таси айнан Ҳиндистонда содир бўлган.