Фан-техника | 00:30 / 27.02.2016
3154
1 дақиқада ўқилади

Fishbit: узоқдан аквариумни бошқариш имконияти

Current Labs компанияси аквариум балиқлари ва коралларини парваришлашда ёрдам берувчи Fishbit номли қурилмани яратди. Акваруим ҳолати ҳақидаги маълумотлар симсиз тарзда смартфонга жўнатилади ва уларни махсус дастурда кўриш имкони мавжуд. Онлайн тарзда ҳарорат, pH даражаси ва сувдаги туз миқдорини кузатиш ҳам мумкин. 

Fishbit икки қурилмадан ташкил топган: аквариум ичидаги датчик ва бошқа барча қўшимча уланган қурилмаларни бошқариш учун мўлжалланган контроллер.

Хаттоки сайёрамизнинг бошқа бурчагидан туриб, Fishbit ёрдамида аквариумдаги сув ҳолати ва ҳароратни бошқарувчи қурилмалар, сув узатувчи, ёруғлик ва озуқа узатувчини ҳам бошқариш мумкин.

Fishbit’ни Kickstarter’дан 455 долларга сотиб олиш мумкин.