Спорт | 15:43 / 28.02.2016
3769
1 дақиқада ўқилади

Алессандро Дель Пьеро тангога рақсга тушди

Туриннинг «Ювентус» клуби афсонаси Алессандро Дель Пьеро Италиядаги «Юлдузлар билан рақс» дастурида тангога ўйнади. Унга машҳур раққоса Роберта Беккарини шериклик қилган.


Беккарини ўзининг facebook'даги саҳифасида жойлаштирган расмда саҳнада Алекснинг расми кўринади. Шу фонда қаҳрамонлар тангони ижро этишган. Эслатиб ўтамиз, Дель Пьеро профессионал фаолиятини 2014 йилда тугатган. У Италия терма жамоаси билан 2006 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган.