Жамият | 14:05 / 29.02.2016
2450
1 дақиқада ўқилади

Меркель: миграция инқирози – энг оғир синов

Германияда бошпана изловчиларнинг сони 1,2 миллионга етган бўлса ҳам, немис канцлери муҳожирлар муаммосини ҳал этишга танлаган йўлининг тўғри эканлигига шубҳа қилмаяпти.

Германия канцлери Ангела Меркель ARD телеканалига берган интервьюсида, миграциия инқирози ўзининг бошқарув фаолияти давомида (2005 йилдан буён) дуч келган энг оғир муаммо эканини тан олди, деб хабар беради РИА Новости.

Дунёдаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳодисаларда иштрок этадиган Ангела Меркель сўнгги пайтларда, айниқса, муҳожирлар инқирози юзасидан олиб бораётган ишлари туфайли Германияда қаттиқ танқидга учраяпти.