Шаржа қирғоғида баҳайбат китнинг ўлигини топишди
15 метрлик китнинг ўлигини сув Шаржа амирлигидаги Калба (Kalba) шаҳрига яқин Ал Қарм (Al Qarm) қирғоғига ювиб чиқарган, деб хабар берилади Ал Баян (Al Bayan) газетасида.
Кит танасининг баландлиги 1.82 метр (6 фут) бўлган. Шаржа Табиат ва муҳофаза қилинган майдонлар қўмитаси ҳамда Калба шаҳри ҳокимияти кит танаси билан шуғулланмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, китнинг танаси кеча денгиз сувлари томонидан қирғоққа чиқариб юборилган. Калба ҳокимияти китнинг танасини қирғоқдан олиб, кўмиш учун махсус машиналар ва қурилмалар тақдим этди.
Шаржа Табиат ва муҳофаза қилинган майдонлар қўмитаси кит танасининг бўлакларини илмий лабораторияга унинг қайси турга мансублигини билиш учун жўнатди.
Қўмита вакилининг фикрига кўра, “Кит кема билан урулиб кетиш оқибатида ҳалок бўлган бўлиши ҳам мумкин, чунки сутэмизувчи думининг бир қисми йўқ экан”.
نفق حوت بطول قد يزيد عن 10 أمتار تقريبا على شاطئ بحر كلباء pic.twitter.com/9VDyjUMNn6
— شبكة أخبار كلباء (@Net_kalba) 28 февраля 2016 г.