Технология | 11:24 / 02.03.2016
2278
1 дақиқада ўқилади

2017 йилда Хитойда A330 самолётлари ишлаб чиқарилади

Airbus Француз авиақурувчи корпорацияси Хитойнинг шимолий шаҳри - Тяньцзинда кенг фюзеляжли A330 самолётларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

China Daily газетасининг ёзишича, ҳар ойда бир донадан лайнер ишлаб чиқарилади, кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми ойига иккита самолётга оширилади, деб хабар беради ТАСС.

“Катталиги жиҳатидан дунёда иккинчи ҳисобланган Хитой авиабозорининг иқтисодий ўсиши деярли пасаймайди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Airbus’нинг Хитойдаги раҳбари Эрик Чэнь. Унинг сўзларига кўра, келгуси 20 йил давомида Хитойда самолётга бўлган эҳтиёж ўртача 5,4 мингга етади.

2008 йилдан буён ҳозирга қадар Тяньцзинда A320 тор фюзеляжлари ишлаб чиқарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш