Фан-техника | 13:58 / 02.03.2016
3157
1 дақиқада ўқилади

Apple эгилувчан iPhone’ни патентлаштирди

Америка патентлар ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш бюроси Apple томонидан тақдим этилган янги 54 та патентни эълон қилди. Уларнинг орасида “Эгилувчан электрон қурилмалар” номли патент ўз эътиборини тортди.

Аниқ бир вазиятда, корпуси ва барча ички компонентлари эгилувчан, органик ёруғлик диодларидан ташкил топган OLED-дисплей ва аккумуляторли iPhone ҳақида гап кетмоқда. Патентда айтилишича, бундай технология iPhone, iPad, Apple Watch ва бошқа тақиб юрилувчи қурилмаларга қўлланилиши мумкин.

Ҳужжатга кўра, бундай қурилмалар эгилишни сеза олиши мумкин. Махсус сенсорлар эгилиш кучи ва даражасини рўйхатга олади, шу орқали фойдланувчи ахборотларни янги усулда киритишлари ва бошқаришлари мумкин. Масалан, қурилмани айлантирилганда унинг ишлаш режимини ўзгартириш, уни ўчириб, қайта ёқиш имконияти мавжуд бўлади.

Бундан ташқари, эгилувчан конструкция қурилма тушиб кетганда зарар камроқ олишни таъминлаб беради.