Жамият | 17:24 / 02.03.2016
12079
2 дақиқада ўқилади

Шер, йўлбарс ва айиқнинг дўстлиги ҳақида

Американинг “Ноев ковчег” жониворлар бошпанасидаги шер, йўлбарс ва айиқнинг дўстлиги ҳақида ОАВ яна бонг ура бошлади.
Дўст тутинган “ака-ука” йиртқичларни Британиянинг Daily Mail газетаси энг ғаройиб оила деб атади.

Америка қора айиғи Балу, Африка шери Лео ва Бенгал йўлбарси Шерхон 15 йилдан буён бирга, улар Жоржиянинг жониворлар учун бошпанаси "Ноев ковчег”да истиқомат қилишади.

2001 йил наркотикага қарши операция пайтида Атлантадаги уйнинг ертўласида тутиб олинганда, жониворларнинг ҳаммаси бир ёшга ҳам етмаган эди. Ўша пайтда “болалар”нинг аҳволи ёмон бўлган. Ҳатто Балу жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Операция пайтидаги бу қисқа муддатли айрилиқ Лео ва Шерхон салбий таъсир этган. Шундан буён улар ажралишмаган.

“Ноева ковчега” ходимлари уларни ёввойи табиатда яшаб кетишларига ишонмаганлари учун уларни озодликка қўйиб юбормаганлар.