Спорт | 11:37 / 04.03.2016
2075
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Икарди учун курашга қўшилди

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди яна бир топ-клубнинг қизиқшлари доирасига тушди.

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, ушбу 23-ёшли аргентиналик футболчини Англиядаги «Манчестер Юнайтед»дан ташқари, «Челси» жамоаси ҳам ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Хабарда айтилишича Евро-2016 турниридан кейин жамоани қабул қилиб оладиган италиялик мутахассис Антонио Конте ўзи тузадиган жамоада шу футболчи бўлишини истамоқда.

Манбанинг ёзишича, «Интер» Икардининг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олишни истайди.

Бундан олдинроқ ушбу футболчига «ПСЖ» ҳамда янги мавсумда манчестерликлар жамоасини қабул қилиши ҳақида айтилаётган Жозе Моуриньо ҳам ушбу футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Жорий мавсумда Икарди Италия А сериясининг 24 ўйинида иштирок этиб, 11 гол урган ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.