Спорт | 16:12 / 04.03.2016
2017
1 дақиқада ўқилади

Игорь Сергеев 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев ўтган мавсум якунларига кўра Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон олимпия (U-23) ҳамда миллий терма жамоаси ҳужумчиси тўпурарлар пойгасида жами 24та гол билан «Қизилқум» ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобовни (21 та гол) ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Игорь Сергеев ўтган мавсум давомида икки маротаба, июнь ҳамда октябрь ойларида чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси учун мазкур соврин фаолиятида биринчиси бўлди.

Ўзбекистон чемпионати–2015 тўпурарлари кучли учлиги:

1. Игорь Сергеев («Пахтакор») – 24 та гол
2. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум») – 21 та гол
3. Санжар Шоаҳмедов («Локомотив») – 14 та гол