Фан-техника | 14:35 / 04.03.2016
5242
1 дақиқада ўқилади

Женева автосалонида ғаройиб машина пайдо бўлди

Ростини гапирадиган бўлса, Citroen E-Mehari жуда ғаройиб кўринади. Французлар анчадан бери бундай “ҳиссиётли” автомобиль чиқаришмаган эди. Унга қараган инсон машинанинг техник томонлари ҳақида умуман гапиргиси келмайди, деб ёзмоқда "Авто Mail.ru".

Ушбу машина 68 қувватга эга бўлган электромотор ёрдамида ҳаракатга келади. Қойилмисиз?! Бу “миттивой” электромобиль ҳамдир.

Французларнинг айтишига қараганда, E-Mehari бир марта қувват олганда 110 км соат тезликда 200 км. гача бўлган масофани босиб ўтади.
Бу ҳали хаммаси эмас. Кузов пластикадан тайёрланган бўлиб, унча катта бўлмаган тўқнашувларни “кўтара олади”.