Актер Том Хиддлстон Дэниел Крейгнинг ўрнига Жеймс Бонд ролини ижро этишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар тарқатди.
Хиддлстоннинг айтишича, у 007 ҳақидаги фильмларнинг мухлиси ва бордию Бонд ролига қабул қилишса, жараёнга жиддий киришади.
«Агар бу содир бўлса, жуда ажойиб имконият бўларди», — дейди у.
Номзод актёрлар қаторида Том Харди, Идрис Эльба, Дамиан Льюис, Эйдан Тернер ва Генри Кавилл сингари актёрлар ҳам бор.






