10 март: ёмғир ёғиши кутилаяпти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади, унинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 9-11, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 2500 метр баландликдаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, унинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.