Жаҳон | 13:43 / 09.03.2016
3240
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда қуёш деярли 90 фоиз тутилди

Минглаб сингапурликлар 9 март куни қуёш тутилишини кузатиш учун махсус жиҳозланган жойларга йиғилишди.

Бу табиат ҳодисасининг энг чўққиси – қуёшнинг деярли 90 фоизга тутилиши маҳаллий вақт билан соат 8:23 (Тошкент вақти билан соат 05:23)га тўғри келди.

Маҳаллий расадхоналар истаган одам қуёшнинг ғойиб бўлишини кузатиши учун бир неча жойда ўнлаб телескоплар ўрнатди.

"Ўқувчилар ғаройиб ҳодисани томоша қилишлари учун мактабларда ҳам машғулотлар одатдагидан кечроқ бошланди", деб хабар беради ТАСС.

Мовий осмон ва заиф қуёш нурларига қарамасдан бутун шаҳарни бир соат давомида қоронғулик қоплади. Маҳаллий вақт билан соат 09:00 (Тошент вақти билан соат 06:00)да кун ёришди.