Жамият | 11:34 / 11.03.2016
4666
1 дақиқада ўқилади

11 март солномаси

11 март—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 70-куни.

Воқеалар:
1912 йил. Бухорода биринчи рангли газета—«Бухорои шариф» нашрдан чиқди.
1992 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртларнинг кундузги бўлимларига қабулни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
1835 йил. Канадада биринчи банкнотлар чоп қилинди.
1970 йил. Пабло Пикассо 800 та асарини Барселонадаги музейга совға қилди.

УШБУ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:
1822 йил—француз математиги Жозеф Луи Франсуа Бертран,
1890 йил—АҚШлик муҳандис, атом бомба ихтирочиси Ванневар Буш,
1906 йил—бутун дунёга машҳур фирма асосчиси Зино Давидофф,
1931 йил—йирик медамагнат, ишбилармон Руперт Мёрдок,
1978 йил—Кот-д’Ивуарлик футболчи Дидье Дрогба 11 март санасида таваллуд топган.