Жаҳон | 11:45 / 15.03.2016
1151
1 дақиқада ўқилади

Мьянмада янги президент тайинланди

Мьянма парламенти университет профессори ва ёзувчи Тхин Чжони мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Маълум қилишларича, янги президент Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжининг яқин дўсти ҳисобланади.

Бундан ташқари, Тхин Чжо 1962 йилда мамлакатда рўй берган қуролли тўнатаришдан кейинги биринчи президент ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш