Жаҳон | 17:12 / 19.03.2016
2267
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Истанбулдаги портлаш видеотасвири пайдо бўлди

Интернетда бугун, 19 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Истиқлол кўчасида ҳудкуш террорчи томонидан содир этилган портлаш ёзиб олинган видео пайдо бўлди.

Бу теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлган (улардан бири ҳудкуш террорчи), яна 30га яқин киши жароҳатланган.

Сайёҳлар гавжум бўлган ҳудуддаги бу теракт оқибатида жароҳат олганларнинг 12 нафари хорижлик, шундан 3 нафари Исроил фуқаролари.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

 

 

Опубликовано Kun.uz 19 марта 2016 г.